Линклар

Opel минглаб ходимларини ишдан бўшатмоқда


Автомобил ишлаб чиқарувчи йирик General Motors ширкатининг Opel бўлинмаси Европа бўйлаб камида 8300 ходимини ишдан бўшатишини эълон қилди.

Ширкат расмийларига кўра, биргина Германияда 4000 киши ишдан бўшатилади ва Белгиянинг Антверпен шаҳридаги завод ёпилади.

Ходимларнинг ишдан бўшатилишига эса глобал молиявий бўҳрон туфайли машиналар савдосининг кескин тушиб кетиши сабаб бўлган.

Маълум бўлишича, Антверпендаги корхона шу кунгача салкам 7000 кишини ишдан бўшатган. Мазкур корхонанинг жорий йил якунида ёпилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG