Линклар

Клинтон цензор мамлакатларни танқид қилди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ўзбекистон, Тунис, Миср, Вьетнам ва Хитойни интернетда цензура ўрнатганликда танқид қилди.

- Интернет Хитойда бемисл тараққиёт манбаига айланди ва бу ажойиб ҳодисадир. Жуда кўп хитойлик шу кунда интернетдан фойдаланади. Бироқ аҳолининг интернетга киришига тўсқинлик қилаётган, уларнинг ҳуқуқларини бузаётган мамлакатлар янги асрнинг тараққиётидан ўзларини айри қиладилар холос, деди Ҳиллари Клинтон мазкур масала юзасидан қилган чиқиши чоғида Хитойдаги вазиятга алоҳида тўхталаркан.

У, шунингдек, Хитой расмийларини маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари электрон почта қутиларига яқинда амалга ошириладиган хакерлик ҳужумлари юзасидан тергов-суриштирув ўтказишга чақирди.

АҚШ Давлат котибининг бу чиқишидан бир неча кун аввал Google ширкати ўша ҳужумлар туфайли Хитой бозоридан чиқиб кетмоқчи эканлигини эълон қилган эди.

АҚШ Давлат котиби Интернет яхлит глобал информацион макон эканлигини, барча давлатлар унга тўсиқсиз кириш имконини бериши ҳамда хакерларга қарши курашиши кераклигини таъкидлаб ўтди.
XS
SM
MD
LG