Линклар

logo-print

Обама банкларга оид янги режани очиқлади


АҚШ президенти Барак Обама банклар ва уларнинг савдо операциялари ҳажмини чеклаш режасини эълон қилди.

Президент таклиф қилаётган чоралардан мақсад 2008 йилги инқирозга сабаб бўлган омиллардан бири – молия бозоридаги хавфли савдо операциялар ҳажмини қисқартиришдир.

2008 йили бошланган инқироз туфайли АҚШ ҳукумати синиш даражасига етиб қолган йирик банкларга молиявий ёрдам кўрсатишга мажбур бўлган эди.

- Биз даҳшатли инқирозни кечирдик. Америка халқига бу инқироз қимматга тушди. Эндиликда инқирозгача тутган тутумимизни давом эттиролмаймиз. Шунинг учун ҳам Уолл-стрит америкаликлардан олган қарзини қайтаришига эришишимиз керак. Шунинг учун молиявий тизимимизни бўҳронга дучор қилган суиистеъмолчиликка барҳам беришимиз лозим, деди президент Обама.
XS
SM
MD
LG