Линклар

Европа Кенгаши Чеченистон ва Ингушетиядаги вазиятдан ташвишда


Европа Кенгашининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Томас Хаммарберг Россия президенти Дмитрий Медведевни Чеченистон ва Ингушетияда инсон ҳуқуқларига риоя қилиш билан боғлиқ вазиятни яхшилашга чақирди.

Хаммабергнинг айтишича, у Кремлда Медведев билан ўтказган сўзлашувлари чоғида тилга олинган икки ҳудудда қотилликлар ва одам ўғирлашлар давом этаётгани тўғрисида гапирган.

Европа Кенгаши комиссари, шунингдек, Россия суд ва жазони ижро этиш тизимларидаги ислоҳотларни давом эттириш лозим, деган фикрда.

Хаммабергга кўра, Россия президенти билан учрашув чоғида "ЮКОС" ширкати билан иш масаласи кўтарилмаган, бироқ Михаил Ходорковскийнинг шикоят аризаси Европа инсон ҳуқуқлари судида "тез орада" кўриб чиқилади.
XS
SM
MD
LG