Линклар

logo-print

Покистон армияси амалиётларни ярим йилга тўхтатмоқчи


Покистон армияси мамлакат шимоли-ғарбида жангарилар позицияларига қарши олиб бораётган амалиётларини камида 6 ойга тўхтатади.

Покистонга сафар қилган АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтсга ҳамроҳлик қилаётган Покистон генерали Аҳтар Аббос журналистларга армия ҳозир эгаллаб турган позицияларида ўрнашиб олиши кераклигини айтди. Бунга эса, генерал фикрича, камида 6 ой вақт керак.

Роберт Гейтс Покистон президенти Осиф Али Зардорий ва ҳарбий етакчилар билан учрашув чоғида толибларга қарши ўтказилган амалиётларни "муваффақиятли", деб баҳолади.

АҚШ маъмурияти кейинги ойларда Исломободнинг мамлакат ҳудудида жангариларга қарши олиб борган ҳаракатларини ижобий баҳолаб, Покистон билан муносабатларидаги оҳангни бироз юмшатди.
XS
SM
MD
LG