Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:49

Британия расмийлари афғон анжуманига умид боғламоқда


Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Милибенднинг фикрича, Афғонистон бўйича халқаро конференция бу мамлакат хавфсизлиги учун масъулиятни Афғонистон ҳукумати ўз зиммасига олишига туртки беради.

Бу фикрини Милибенд АҚШ Сенатининг халқаро алоқалар қўмитасида қилган чиқиши чоғида билдирди.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири, шунингдек, конференция қатнашчилари толибларни зўравонликлардан тийилишга кўндира олади, деб умид қилаётганини билдирди.

Милибенд, айни пайтда, Афғонистонга халқаро ёрдам ва ноҳарбий мутахассисларни бундан кейин ҳам жўнатишда давом этиш кераклигини қайд этди.

Британия ҳукумати уюштираётган Афғонистон бўйича халқаро конференция келаси ҳафтага режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG