Линклар

ЕИ аэропортларда сканер ўрнатиш масаласини ўрганмоқда


Европа Иттифоқи АҚШнинг аэропортларда йўловчиларни самолётга чиқариш олдидан қўшимча текширувдан ўтказиш учун сканерлар ўрнатиш тўғрисидаги сўровига ҳозирча жавоб бергани йўқ.

Европа Иттифоқига раислик қилаётган мамлакат – Испания ички ишлар вазири Альфредо Перес Рубалкабанинг айтишича, ҳозирда Европа комиссияси сканерларнинг самараси ва уларнинг одамлар саломатлигига кўрсатажак таъсирини ўрганмоқда.

Испания йўловчилар кийими остида яширилиш эҳтимоли бор суюқликлар, портловчи моддалар ёки қуролларни "кўра" оладиган сканерлар масаласида умумевропа позицияси ишлаб чиқилиши тарафдори.

Ўтган йилнинг 25 декабрида самолётни портлатишга уриниш амалга оширилганидан кейин АҚШ аэропортларида сканерлар ўрнатиш жадаллашди.
XS
SM
MD
LG