Линклар

АҚШда сайлов ташвиқотини молиялаш тартиби ўзгаради


АҚШ Олий суди Президент ва Конгресс сайлови олдидан ўтказиладиган ташвиқот кампаниясини молиялаш бўйича сўнгги бир неча ўн йил давомида амал қилиб келган тартибни ўзгартирди.

Суд қарорига биноан бундан буён АҚШ президенти ва Конгресс сайлови кампанияси учун хусусий ширкатлар ва касаба уюшмаларига ўхшаш жамоат ташкилотлари пул сарфлашлари мумкин.

Улар, шу пайтгача бўлганидек, президентликка ёки депутатликка номзодларнинг сайлов жамғармасига пул ўтказа олмайдилар, лекин у ёки бу номзоднинг реклама кампаниясини молиялашлари мумкин.
XS
SM
MD
LG