Линклар

Туркия бўйлаб Ал-Қоидага қарши рейд ўтказилди


Анадўли ахборот агентлиги Туркия полицияси бир вақтнинг ўзида 16 вилоятда рейд ўтказганини хабар қилди.

Агентлик хабарига кўра, иккита вилоятда камида 10 киши ҳибсга олинган.

Хусусий NTV телеканали 14та вилоятда камида 120 нафар шахснинг қўлга олинганини билдирди.

Туркияда ҳафта бошида ҳам шу каби рейдлар ўтказилган эди.

2003 йилда Ал-Қоидага алоқадор жанггари гуруҳлар Истанбулда амалга оширган ҳужумлар оқибатида қарийиб 60 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG