Линклар

Бошпанасиз қолган ҳаитиликлар кўчирилади


Ҳаити ҳукумати кучли зилзила оқибатида бошпанасиз қолган 400 минг аҳолини пойтахт ташқарисига кўчириш режаланаётганини айтди.

Ҳукумат Порт-о-Принс шаҳрида антисанитария шароитида чодирларда яшаётган аҳоли орасида юқумли касалликлар тарқалишидан хавотирда.

- Биз шундай шароитда яшаяпмиз. Зилзила содир бўлганидан бери ичишга сув йўқ. Фақат ёрилган қувурдан кўчага оқаётган сувдан ичаяпмиз. Ўша ерда ювиняпмиз ва кир юваяпмиз, деди Жонас исмли бошпанасиз қолган ҳаитиликлардан бири.

Ҳаити ҳукумати асосий эътиборни табиий офат пайтида жароҳат олган одамлар ҳаётини сақлаб қолиш, юқумли касаллик тарқалишининг олдини олиш ва бошпанасиз қолган юз минглаб аҳолининг оғирини енгил қилишга қаратган.
XS
SM
MD
LG