Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:52

Лавров Полшадан тушунтириш беришни сўради


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Полша АҚШнинг ракета мосламаларини Россиянинг Калининград ҳудуди яқинига жойлаштириш режасига тушунмаганини айтди.

- Бу ракеталарнинг нима учун ва қаерга жойлаштирилишини изоҳловчи сабаблар бўлиши керак. Аммо мен бу ҳақда тўлиқ маълумотга эга эмасман. Агар бу ҳақдаги хабарлар тўғри бўлса, у ҳолда биз нима учун Полша ўзини Россиядан мудофааланаëтган қўрғондек қилиб кўрсатмоқчи¸ деган саволни сўрашимиз лозим бўлади. Бу мен учун тушунарсиз. Бошқа жиҳатларга келсак , яна бир бор қайтараман, биз тушунтириш берилади¸ деб ўйлаймиз. Кейин вазиятни таҳлил қиламиз, деди Россия Ташқи ишлар вазири Москвада ўтказилган матбуот анжуманида.

21 январ куни Полша Мудофаа вазирлиги АҚШнинг ер-ҳаво русумдаги “Patriot” ракеталари мамлакатнинг шимолий ҳудуди, аниқроғи Россиянинг Калининград вилоятидан 60 км масофада жойлаштирилишини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG