Линклар

Парламент Қуйи палатаси раиси қайта сайланди


22 январ куни Тошкентда бошланган Ўзбекистон республикаси Олий мажлиси Қуйи палатасининг илк мажлисида янги сайланган депутатлар яширин овоз билан Дилором Тошмуҳамедовани палатанинг раиси этиб сайлади.

Тошмуҳамедова бу лавозимга биринчи марта 2008 йилда сайланган эди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Либерал-демократик партияси вакили Бахтиёр Ёқубов, Халқ демократик партияси фракцияси етакчиси Улуғбек Вафоев, Миллий тикланиш партияси фракцияси бошлиғи Улуғбек Муҳаммадиев, Адолат партияси фракцияси раҳбари Исмоил Саифназаров, Экология ҳаракати депутатлар гуруҳи етакчиси Борий Алихонов дупутатлар томонидан Қуйи палата спикери ўринбосарлари этиб сайланган.
XS
SM
MD
LG