Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:43

Тожикистонга газ арзонроқ нархда сотилади


Ўзбекистон Тожикистонга табиий газни 2009 йилга нисбатан арзонроқ баҳода сотадиган бўлди.

Тожикистон Энергетика ва саноат вазири Шерали Гул икки мамлакат расмийларининг Тошкентда ўтган навбатдаги учрашувидан кейин шуни маълум қилди.

Шу пайтгача Тожикистон ўзбек газининг ҳар минг куб метрини 240 АҚШ долларидан сотиб олган.

Эндиликда Тожикистон янги шартнома бўйича ҳар минг куб метр газни 231 доллардан сотиб олади.

2010 йилда Тожикистон Ўзбекистондан 250 миллион куб метр газ сотиб олишни режалаган.
XS
SM
MD
LG