Линклар

Эркин микрофон - Андерсеннинг киносини кўрсак бўладими?

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

22 январ куни Озодликка сим қоққан ўзбекистонликларнинг аксари¸ мамлакатда адолатнинг йўқлиги¸ порахўрлик¸ хусусан мусулмонларга бўлаëтган тазйиқ ва таъқибларнинг кучайиб кетганидан шикоят қилишди¸ айни пайтда¸ даниялик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги филми билан қизиқишди.

Озодликка шикоят...

Илк суҳбатдошимиз товламачига йўлиқиб чув тушган ўзбек аëли. Товламачи судга тортилди аммо ҳақимни ундира олмадим¸ дейди суҳбатдош.

- Исмим Қодирова Холис. Қарши шаҳар¸ Чинор кўча 10 уй. Бир йилдан бери бир ижро ҳеч ҳал бўлмаяптида. Қисқаси¸ 2007 йил 20 март куни менга ўша фирибгар йўлиқиб қолди. Бозорга клиентим олиб келган. Мен тикувчиман. Постелга белë тикаман. Боламдан 400 та олиб нақд пулни бериб кетди. Кейин келиб Хоразмга ўтказдираман деб қалбаки ҳужжатлар билан менинг ўзимдан 585 та постел олиб кетди. Мен тикиш билан овора эдим. Ҳар кун эрталаб “Хавотир олма¸ ишинг ҳал бўлаяпти” деб кетарди. Икки йил уйга қатнади. Бир йил қаматаман деб огоҳлантирдим. Шундай қилиб шу ишни судраб 2009 йилгача олиб келди. Мен бу болани 30 январ куни ушлаб бердим. Мендан кейин у шаҳрисабзликларни¸ чироқчиликларни¸ бухорликларни туширган экан. Ҳаммани алдаб келган экан. 16 апрелда суд бўлди. 26 апрелда ундиришга ҳукм чиқди. Лекин ҳукм амалга ошмаяпти¸ дейди жабрдийда аëл.


Ҳақиқат осмонда...

Рус комедияларининг қаҳрамони Остап Бендер ўзу чув туширган қурбонларига қараб “Машварат давом этмоқда жаноблар” дея хитоб қилган эди. Ўзбекистон Марказий Осиëда товламачилик энг урчиган давлат сифатида қолмоқда. Яна бир суҳбатдошимизга кўра¸ Ўзбекистонда суд тизимлари товламачиликнинг янги турига айланган.

- Мен Ўзбекистонда суд¸ прокуратура¸ маҳалладан тортиб президент аппаратигача ҳақиқат йўқлиги ҳақида гапирмоқчиман.

Озодлик: Ҳақиқат йўқлиги бу умумий гап. Конкрет нимада ҳақиқат йўқ?

- Мен ҳозир суд системасидан материал тайëрлаяпман. Масалан¸ судга шикоят билан борсангиз¸ пора бермасангиз¸ инобатга олмайди. Материалим бор қўлимда.

Озодлик: Бу ҳам умумий гап. Ким кимдан пора олибди? Сиздан ким пора олди?

- Мендан олгани йўқ¸ олмайди. Мен махсус ҳуқуқшунос бўлганлигим сабабли¸ шу соҳанинг нонини еб келган¸ тушуниб келган инсон сифатида кўраяпман¸ билаяпман. Қўлимдаги материални комиссия орқали муҳокама қилсак¸ мен¸ албатта 100 фоиз ҳақ чиқаман. Прокуратура¸ милиция¸ суд системаси тўпланиб туриб¸ жабрланувчига ҳақиқий қонунга асосан ëрдам беришнинг ўрнига улар мафия ташкил қилиб¸ ўзлари пачоқлаб¸ янчиб ноҳақ қилиб қўяяпти. Шуни тасдиқлайдиган материалим бор.

Озодлик: Ким кимни ноҳақ хафа қилибди?

- Менга етти ëт бегона бўлган¸ Оллоҳ тақдиримни қиëматгача ака-ука қилган деймизку¸ шунақа жигаримнинг фарзандини ҳимоя қилганман мен. КамАЗ машинасини икки йил олдин биттасига бериб кетган. У бериб кетганда¸ ҳозирги кунда тўғридан тўғри доверенност билан олиб мина олмайдику¸ қандайдир фирмага регистрация қилиш керак. Шунга бериб кетганда¸ нотариалний конторадан экипажи билан машинани топшираяпман деб доверенност олган. Доверенност мутлақо доверенност эмас. Уни ўқиб бўлмайди. Фирманинг директори билан қилинган шартномада “Машинани мен топшираяпман шофëр фалончага. У экипажи билан сизнинг қўлингизга келаяпти. Сизнинг талабингизга тўлиқ бўйсунади. Машинанинг саломатлигига қарайди. Келишилган нархдаги ижара ҳақини менинг оиламга бериб туради” дейилган. Бир йил мобайнида бир тийин ҳам бермаган. Машинага хўжайинлик қилиб турадиган автосервиснинг раҳбари ноқонуний доверенностни тўғирлаб олганда¸ у билан иши бўлмаган. Менга шикоят бўлгандан кейин бир йилдан кейин мен бориб беш прокурор¸ беш суд¸ беш милиция бир йиллигини ундириб бердим¸ дейди навбатдаги суҳбатдошимиз.


Мусулмонга қийин бўлди....


Мана бу суҳбатдошимизни эса Майкл Андерсен суратга олган филм мазмуни қизиқтиради.

- Ҳалиги Ал-Жазира телеканалида бир видео бераяпти дедиларингу. Ўшани соат нечада бераяпти экан? Ўшани сўрамоқчи эдим.

Озодлик: Бу филм нима учун сизга қизиқ?

- Менга қизиғи у ерда диндорларга нисбатан Ўзбекистон ҳукуматининг сиëсати кўрсатилган. Мен ҳам буни қоралайман. Ўзбекистонда мусулмонларга ҳозир¸ ўрмонга ўт кетса¸ ҳўл қуруқ баравар ëнади дегандай¸ ҳаммани ҳозир қираяптида. Ичига дунëвий мухолифат ҳам кириб кетаяптию. Буни сизлар ҳам жуда яхши кўриб турибсизларку. Ҳамма кўриб турибди. Ëмон¸ жуда ҳам ëмон. Ҳаттоки битта дўппига ҳам шунчалик бўладими? Ëки рўмол. Аëлларнинг рўмолига осилишлик. Бу через чур. Бу мусулмон эркакларнинг ғурурини синдириб¸ ҳеч қачон қўзғала олмасин деган мақсад борда. Аëлларнинг қамалаëтгани. Мана яқидан бизда ҳам битта аëлни қамашди. Битта қийналган одамга закот олиб бориб берган экан¸ шунга қамалиб кетди. Бу энди аниқ исломга қарши душманлик. Ҳаттоки¸ жамоат жойларида намоз ўқиш мумкин эмас. Ҳатто чойхоналарда ҳам намоз ўқиш мумкин эмас. Бир Ҳайитда Ҳайит намози ўқиладиган 11 масжид бўлган бўлса¸ иккинчи Ҳайитга бориб яна тўрттага қисқарган. Союз вақтида битта масжид бор эди. Унга ҳам чоллар борарди. Ҳозир ҳам масалан мактаб болаларни қўймаяпти Жума намозларига¸ бошқаларига¸ дейди бу тингловчимиз.

Даниялик журналист Майкл Андерсеннинг "Марказий Осиëда диний экстремизм ҳақидаги афсона" ҳужжатли филмини ушбу линкни босиш орқали томоша қилишингиз мумкин.
************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.
XS
SM
MD
LG