Линклар

logo-print

Байден Ироқ раҳбарияти билан учрашади


Бағдодга сафар қилган АҚШ вице президенти Жозеф Байден Ироқ ҳукумати раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

Хабарларга кўра, Байден бугун Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий, мамлакат президенти Жалол Талобоний, парламент спикери Ияд ал-Самарраи ва БМТнинг Ироқдаги махсус вакили Ад Мелкерт билан учрашган.

Айтилишича, мазкур учрашувларда хавфсизлик масаласи ҳамда март ойига белгиланган парламент сайлови олдидан номзодлар билан боғлиқ юзага чиққан муаммолар муҳокама қилинган.

Яқинда Ироқ ҳукумати собиқ президент Саддам Ҳуссайнга алоқадорликда гумон қилинган 500дан ортиқ номзодни сайловга қўймасликка қарор қилди. Кузатувчилар фикрича, ҳукуматнинг ушбу қарори март ойида ўтказиладиган сайловларга салбий таъсир этмай қолмайди.
XS
SM
MD
LG