Линклар

Вардоқ вилоятида ҳоким кортежига ҳужум қилинди


Афғонистоннинг марказий Вардоқ вилоятида содир этилган портлашда ҳукумат қўшинларининг тўрт аскари нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларга кўра, йўл четига ўрнатилган бомба мосламаси Вардоқ вилояти ҳокими Муҳаммад Ҳалим Фидоий кортежи ёнида портлатиб юборилган. Портлашдан сўнг жангарилар расмийлар кетаётган машиналарга қарата ўқ узганлар. Айтилишича, Вардоқ вилояти ҳокими жангарилар ҳужумидан омон қолган.

Айни пайтда Толибон ҳаракати мазкур ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олиб, унда хавфсизлик кучларининг саккиз ходими нобуд бўлганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG