Линклар

Покистонда жангарилар ўлдирилди


Покистон расмийларига кўра, Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасида рўй берган тўқнашувларда икки ҳарбий ва 20дан зиёд жангари нобуд бўлган.

Ҳукумат расмийси Муҳаммад Ясин сўзларига кўра, Шимолий Вазиристоннинг Ўрақзой ва Куррам туманлари туташган ҳудудда бир гуруҳ жангарилар ҳукумат кучларига ҳужум қилган. Мазкур воқеага оид қўшимча маълумот ҳозирча ошкор қилинмади.

Покистоннинг Шимолий Вазиристон минтақасида кўп сонли жангариларнинг бошпана топгани тахмин қилинади.
XS
SM
MD
LG