Линклар

Германия Афғонистондаги уринишларни жадаллаштиради


Германия ҳукумати Афғонистон шимолидаги ҳарбий амалиётларни кенгайтириш ва афғон хавфсизлик кучлари малакасини ошириш ишларини тезлаштириш ниятида эканини маълум қилди.

Мамлакат канцлери Ангела Меркел маҳаллий полиция малакасини ошириш ва мамлакатни қайта тиклаш имкониятига эга бўлиш учун Афғонистон фуқаролари даставвал Толибон жангариларидан ҳимоя қилиниши лозим, деган фикрни билдирди.

Ангела Меркелнинг мазкур баёноти қўшимча немис қўшинларини Афғонистонга юбориш ёки юбормаслик масаласининг қизғин муҳокама этилаётган бир пайтга тўғри келди.

Келаси ҳафта эса Афғонистон масаласига бағишлаб Лондонда йирик халқаро анжуман ўз ишини бошлайди.
XS
SM
MD
LG