Линклар

Ҳаитида қутқарув ишлари тўхтатилди


Ҳаити ҳукумати 12 январ кунги рўй берган зилзиладан сўнг бошлаб юборилган қутқариш ишларини тўхтатишга қарор қилди.

Расмийларга кўра, кеча қутқарувчилар вайроналар остидан 84 яшар аёл ва 21 яшар эркакни қутқариб олдилар. Шу кунгача вайроналар остидан жами 132 киши қутқариб олинган.

Шунингдек, Ҳаити ҳукуматига кўра, зилзила қурбонлари сони 100 минг кишидан ортган. Қарийиб 1.5 миллион киши эса бошпанасиз қолган.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Ҳаити аҳолисига инсонпараварлик ёрдами етказиб бераётган халқаро ҳамжамият ҳаракатларини олқишлади.

XS
SM
MD
LG