Линклар

Афғонистонда парламент сайловлари кузга қолдирилди


Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси 22 майга белгиланган парламент сайловларини сентябр ойига қолдиришга қарор қилди.

Мустақил сайлов комиссияси вакилларига кўра, парламент сайловларини ўтказиш учун маблағ етишмаётганлиги туфайли ана шундай қарор қабул қилинган. Расмийларнинг билдиришича, сайловларни ўтказиш учун салкам 120 миллион доллар маблағ керак бўлади.

- Бюджетдаги камомад, хавфсизлик масалалари, шунингдек, сайлов варақаларини участкаларга етказиб бериш билан боғлиқ масалалар туфайли ҳамда ушбу жараённи яхшироқ ташкиллаштириш мақсадида Афғонистоннинг сайлов тўғрисидаги қонунига мувофиқ сайловларни кечиктиришга қарор қилдик, деди Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси вакили Фазал Аҳмад Манавий.

Кузатувчилар фикрича, парламент сайловларининг кечиктирилишини Ғарб давлатлари ҳам қўллаб-қувватлаши мумкин. Боиси Ғарб давлатлари парламент сайловлари арафасида Афғонистондаги сайлов жараёни тубдан ислоҳ қилиниши лозимлигини таъкидлаб келаётган эдилар.

Сўнгги маълумотларга кўра, парламент сайловлари 18 сентябрга кўчирилган.
XS
SM
MD
LG