Линклар

Бин Ладин АҚШга янгидан таҳдид қилди


Ал-Қоида етакчиси Усама бин Ладин АҚШ учқичини портлатишга бўлган 25 декабр кунги уринишни олқишлаб, АҚШга қарши кўпроқ ҳужумлар содир этишга ваъда берди.

Ал-Жазира телеканали бугун Ал-Қоида етакчиси Усама Бин Лaдинга тегишли экани деб айтилаётган аудиомурожаатни ёйинлади.

Унда Усама бин Ладин Амстердамдан Детройтга парвоз қилаётган учқични портлатишга уринган Нигерия фуқароси Умар Форуқ Абдулмуталлибни “қаҳрамон”, дея атади.

Бундан ташқари, мурожаат муаллифи АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлашда давом этар экан, бу давлатга қарши кўпроқ ҳужумлар содир этилиши хусусида огоҳлантирди.

Бу аудиомурожаатнинг ҳақиқий эканини ҳозирча мустақил манбалар тасдиқлагани йўқ.
XS
SM
MD
LG