Линклар

logo-print

Ҳаити: вайроналар остидан одамлар топилмоқда


Ҳаитида рўй берган кучли зилзиладан 11 кун ўтиб, қутқарувчилар вайроналар остидан 24 ёшли шахсни қутқариб олишга муяссар бўлдилар.

Ҳаитилик шахснинг билдиришича, у шунча кун мобайнида таркибида алкогол бўлмаган ичимлик истеъмол қилиб, жон сақлаган.

БМТ шанба куни 12 январ кунги зилзиладан кейин бошлаб юборилган қутқариш ишларини расман тўхтатишини эълон қилганига қарамай, айрим қутқарувчилар ҳануз қидирув ишларини давом эттирмоқдалар.

Ҳаити расмийларига кўра, зилзила қурбонлари сони 200 минг кишига яқинлашиб қолган. Икки миллиондан зиёд фуқаро эса бошпанасиз қолган.
XS
SM
MD
LG