Линклар

Пхеньян жанубий қўшнисига таҳдид қилди


Шимолий Корея ўз қўшниси Жанубий Корея томонидан берилган ҳар қандай зарбаларни уруш эълон қилиш деб билажаги хусусида огоҳлантирди.

Расмий Пхеньян, агар Жанубий Корея ҳужум қилгудек бўлса, қўшни давлат ҳудудидаги барча йирик иншоотларни йўқ қилиш билан таҳдид қилди.

Пхеньяннинг мазкур баёнотидан бир оз аввал Жанубий Корея мудофаа вазири, агар Шимолий Кореянинг жанубий қўшнисига қарши ядровий зарбалар беришга таррадуд кўраётгани тасдиқланса, Сеул Шимолий Кореяга қарши зарбалар бериши мумкинлиги хусусида баёнот берди.
XS
SM
MD
LG