Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 03:04

Хитой инқироздан чиқди


Хитой глобал молиявий бўҳронини ортда қолдирганига қарамай, Пекин расмийлари инфляция даражаси мамлакат иқтисодиётининг қайта тикланиши жараёнини ортга тортиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқдалар.
Хитой глобал молиявий бўҳронини ортда қолдирганига қарамай, Пекин расмийлари инфляция даражаси мамлакат иқтисодиётининг қайта тикланиши жараёнини ортга тортиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқдалар.

Хитой глобал иқтисодий бўҳрондан чиққан биринчи давлат бўлди. Пекин расмийлари 2009 йил охирида кузатилган иқтисодий ўсиш 2010 йилда ҳам давом этишини билдирди.

2009 йилнинг охирги чорагида Хитойда иқтисодий ўсиш кутилганидан юқори бўлди. Бу билан Хитой Японияни ўзиб дунёдаги иккинчи йирик иқтисодиёт ўрнини эгаллаш йўлига ўтди.

Бироқ Хитой миллий статистика бюроси расмийси Ма Жиангтанг ўз мамлакатидаги одамлар сони статистик рақамларга тақсимланса, Хитой дунёнинг ривожланган давлатларидан ҳали ҳам орқада эканини тан олди.

- Хитой иқтисодиёти ўтган йил қайси ўринни эгаллаганидан қатъий назар? ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми жон бошига ҳисобланганда дастлабки 100 та давлатдан орқада. Аҳоли сонли кўплиги, иқтисодий пойдевор мустаҳкам эмаслиги ва табиий ресурслар чеклангани, кўплаб одам қашшоқ экани Хитойдаги бугунги кун воқелигидир, деди Ма Жиангтанг.

Унга кўра, 2009 йилда 8 фоиз ўсиши тахмин қилинган Хитой иқтисодиёти 8,7 фоизга ўсган.

Мутахассислар ижтимоий барқарор вазиятни сақлаб туриш учун Хитой иқтисодиёти йилига камида 8 фоиз ўсиши керак, деган фикрда.

Бироқ Ма Пекин расмийлари инфляция даражаси Хитой иқтисодиётининг қайта тикланиши жараёнини ортга тортиши мумкинлигидан хавотир билдираётганини айтди.

- Биринчи масала қандай қилиб ҳам иқтисодий ўсиш суръатини ҳам нархлар ошишини назорат остида сақлаб туришдан иборат. Биз ҳам иқтисодий ўсишни таъминлашимиз ҳам инфляцияни жиловлашимиз шарт. Бу жуда қийин вазифа, дейди Хитой миллий статистика бюроси расмийси.

Айни пайтда Жаҳон банки эълон қилган ҳисоботда ҳукуматлар томонидан амалга оширилаётган иқтисодий дастурлар таъсири камайиши натижасида глобал иқтисодиётнинг тикланиш жараёни 2010 йил иккинчи ярмида секинлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Жаҳон банки ҳисоботида 2011 йилда глобал иқтисодиёт вазияти "мавҳум" экани қайт этилган. Ҳужжатда халқаро молия бозори барқарорлашгани ва қайта тикланиш давом этаётганига қарамай, молия бозори ҳали сустлиги айтилади.

Ҳисоботнинг етакчи муаллифларидан бири Андрю Бернс 2011 йилда дунё иқтисодиётида ўсиш 2,5 фоиздан кам бўлиши ёки 3,4 фоиздан кўп бўлиши мумкинлигини айтди. Унга кўра, келаси йил иқтисодий ўсиш қанча бўлиши 2010 йилнинг олти ойи давомида истеъмолчилар ва бизнес доиралар ишончи, шунингдек, ҳукуматларнинг иқтисодни қўллаш дастурларига боғлиқ.

Бернс глобал бўҳрондан азият чеккан Европа ва Марказий Осиё давлатлари келаси 10 йил давомида яна зарар кўриши мумкинлигини башорат қилди.

Жаҳон банкининг бош иқтисодчиси Жастин Лин эса иқтисодий бўҳрондан бир кечада қутулиш кутилмаётганини, чунки иқтисодий ўсиш ва иш жойлари ўртасида мувозанат пайдо бўлиши учун кўп йиллар керак бўлишини айтди.
XS
SM
MD
LG