Линклар

Медведев: "Россия ва АҚШ ўртасидаги янги келишув 95 фоизга тайёр"


Россия Президенти Дмитрий Медведев Қўшма Штатлар билан ядровий қуролларни камайтиришга оид янги келишув “95 фоизга тайёр” эканини баён қилди.

АҚШ Президенти Барак Обама билан ўзаро мулоқот натижасида икки томоннинг масъулият чегаралари белгиланди, деди Медведев ва келишувга эришилиши борасида “некбин” эканини қўшимча қилди.

Россия президенти АҚШнинг Европада аксил-ракета мудофаа тизимларини ўрнатиш режалари икки томон муҳокама қилаётган масалалар сирасида қолаётганини таъкидлади.

Янги келишувнинг 1991 йилда имзоланиб, ўтган йилнинг 5 декабрида муддати тугаган Стратегик қуролларни камайтириш келишувининг ўрнини босиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG