Линклар

Истамбулда Туркия, Афғонистон ва Покистон раҳбарлари учрашади


Туркия, Афғонистон ва Покистон президентлари бугун Истамбулда учрашиб, ўзаро алоқаларни муҳокама қилади. Туркия Афғонистон билан Покистон ўртасидаги муносабатларни яхшилашга кўмаклашмоқда.

Сешанба куни Туркияда Афғонистонга қўшни давлатлар учрашуви бўлиб ўтади.

Таҳлилчилар, минтақавий учраушв Лондонда 28 январ куни бошланадиган халқаро конференциянинг дебочаси бўлишини айтмоқда.
Лондон учрашувида бошқа масалалар жумласидан Афғонистонда баъзи соҳалардаги назоратни маҳаллий расмийларга топширишга оид муддатнинг белгиланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG