Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:43

Ҳюман Райтс Уотч Эрондаги вазиятни бўҳрон дея атади


Ҳюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти расмийси Дубайда ўтказилган матбуот анжуманида “Эронда сайловдан кейин вужудга келган нотинч вазият инсон ҳуқуқларига оид бўҳрон”га айланганини баён қилди.

Ҳюман Райтс Уотч ўтказган матбуот анжумани ташкилотнинг 20 январ куни эълон қилинган “2010 йилги халқаро ҳисоботи”нинг Яқин Шарққа оид бобига бағишланди.

Ҳисоботда айтилишича, Эрон Инқилоб посбонлари ва полиция 12 июндаги президент сайловидан бери “танқидчиларни қўрқитиш ва норозиликни бостириш мақсадида, минглаб намойишчи ва фаолларни асоссиз тарзда ҳибсга олган.”
XS
SM
MD
LG