Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:44

Каррубий эркин сайловлар ўтказишга чақирди


Эрон мухолифати етакчиси Меҳди Каррубий Интернетда эълон қилган баёнотда Эрон расмийларини эркин сайловлар ўтказиш ва намойишларни ўтказишга рухсат беришга чақирди.

Sahamnews.org вебсайтида эълон қилинган баёнотда ўтган йилнинг июнидаги президентлик сайловида кенг-қамровли қонунбузарликлар рўй бергани эслатилади.

Каррубий етакчилигидаги Этимод партияси бу каби иддаоларни аввал ҳам эълон қилган, лекин бу сафарги баёнотда мухолифат етакчисининг “ўз сўзларини тасдиқловчи далиллари борлиги” таъкидланади.

Сайловдан кейин Эронда намойишлар тақиқланиб, полиция кучлари аксил-ҳукумат чиқишларни куч билан бостириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG