Линклар

Шошилинч хабар
10 май 2024, Тошкент вақти: 16:21

НАТО қўшинлари қўмондони қўшимча кучлар "ижобий натижа" беришига умид қилди


Афғонистондаги НАТО кучлари қўмондони генерал Стэнли МакКристал халқаро қўшинлар сонининг ошгани Толибон ҳаракатини заифлаштириб, унинг етакчиларини тинчлик келишувини қабул қилишлари ва урушга якун ясашига ёрдам беришига умид қилишини баён қилди.

“Financial Times” газетасига берган интервьюсида генерал Маккристал АҚШнинг қўшимча 30 минглик қўшинининг Афғонистонга ташланиши “кўзга ташланадиган ижобий” натижаларни беришини таъкидлади.

МакКристал Толибон ҳаракатининг келгусида мамлакатни бошқаришда иштирок этишига оид истиқболлар ҳақида ҳам гапирди.
Генерал бу фикрларни Лондонда келаси пайшанба куни бошланадиган Афғонистонга оид халқаро анжуман арафасида баён қилди.
XS
SM
MD
LG