Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:56

Эркин микрофон -“Хайруллaни бутун ўзбек халқи яхши кўради”


Озодлик суҳбатдошларига кўра, ёш журналист ва футбол шарҳловчиси Хайрулло Ҳамидовнинг ҳибсга олиниши мамлакатда юрган кўпчилик ёшларнинг руҳияти, эртанги кунга ишончига ёмон таъсир қилиши ва бундай норозилик, хавфсаласизлик ортидан Ўзбекистон ҳукуматига к
Озодлик суҳбатдошларига кўра, ёш журналист ва футбол шарҳловчиси Хайрулло Ҳамидовнинг ҳибсга олиниши мамлакатда юрган кўпчилик ёшларнинг руҳияти, эртанги кунга ишончига ёмон таъсир қилиши ва бундай норозилик, хавфсаласизлик ортидан Ўзбекистон ҳукуматига к

Журналист Хайруллa Ҳамидовнинг ҳибсга олиниши унинг ўзбекистонлик мухлислари орасида қаттиқ норозилик уйғотмоқда. Уларнинг айтишларича, бу ҳодиса мамлакат аҳлининг расмийлар сиёсатига нисбатан нафратини кучайтиради.

Россиядан сим қоққан фарғоналик 45 ёшли меҳнат муҳожири Хайруллa Ҳамидовнинг ҳибсга олинишини қоралаб, халқаро ташкилотларни унинг озодликка чиқариш учун ҳаракатга чорлади.

- Бизнинг фикрларимизга тўғри келмайдиган сиёсат бўлаяпти. Ҳаммамиз мусулмонмиз, алҳамдулилло, ҳаммамиз калима келтирган одамлармиз. Бу сиёсат “уни қама, буни қама, сажда қилганларнинг барини қама” бўлиб кетаяпти.

Озодлик: Ўша сиёсат маҳсули деб ўйлайсизми буни?

- Албатта, шу сиёсатнинг маҳсули. Шуни ташқаридан теширадиган одамлар борми? Мабодо бўлса, мана шу ишларни текшириб, бекордан-бекорга қамалиб ётган одамларга ёрдам қилиб чиқарилса, яхши бўларди. Эшиттиришларини мазза қилиб эшитардик Хайруллонинг. Фикрлари чуқур йигит эди, деди Москвада юрган фарғоналик меҳнат муҳожири.

Яна бир суҳбатдошимиз эса тошкентлик Шавкат.

- Хайруллa Ҳамидовни фақат мен эмас, бутун ўзбек халқи яхши кўради. Унинг диний-маърифий эшиттиришларини яхши кўради халқ. Аввал уни фақат футбол мухлислари танирди. Кейинчалик диний эшиттиришларни йўлга қўйганидан сўнг халқ орасида обрўси янаям ошди.

Мен Хайруллa Ҳамидовни худди Дукчи эшонларга ўхшаб ўзбек халқини уйғотган одамлардан бири, деб ҳисоблайман. Унга сабр-бардош тилайман. Нима бўлишидан қатъий назар, ўзбек халқи Хайруллa Ҳамидовни унутмайди. У катта иш қилди, йўл очди, йўналиш очди. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади, дейди тошкентлик Шавкат.

Навбатдаги суҳбатдошимиз Туркиядан сим қоққан Абдураҳим.

- Хайруллa Ҳамидовни бутун Ўзбекистон танийди. Мен ҳам динга, ҳам футболга қизиққаним учун уни икки томондан танирдим. У халқ учун хизмат қилган одам эди.

Озодлик: Унинг конкрет хизмати нимадан иборат эди?

- У диний қадриятларимизни тиклашга, ахлоқ-одобга ундарди. Хайруллa Ҳамидов дастурлари орқали кўпчилик одамлар ўзини тўғрилаб олганларини биламан. У кишини тез орада қўйиб юборишади, деб умид қиламиз. Чунки оддий одамни олиб кетишмади – бутун Ўзбекистон танийдиган, анча одам ҳурмат қиладиган одамни олиб кетишди. Унинг чиқишлари, одамларнинг тўғри йўлга кириб кетиши балки ҳукуматга ёқмагани учун уни олиб ташлашди, дейди Абдураҳим.

Туркиядан қўнғироқ қилган бу суҳбатдошимиз фикрича, ёш журналист ва футбол шарҳловчиси Хайруллa Ҳамидовнинг ҳибсга олиниши мамлакатда юрган кўпчилик ёшларнинг руҳияти, эртанги кунга ишончига ёмон таъсир қилиши ва бундай норозилик, ҳафсаласизлик ортидан Ўзбекистон ҳукуматига келгусида муаммолар туғилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 21 январ куни эрта саҳарда уйи тинтув қилиниб¸ тўрт соатлик тинтувдан сўнг ўзи ҳам ички ишлар хизмати ва МХХ ходимлари томонидан олиб кетилган Хайрулла Ҳамидов¸ яқинларининг Озодликка билдиришича¸ Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармаси тергов изоляторида сақланмоқда.

Хайрулла Ҳамидов Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 216-моддаси¸ яъни ноқонуний диний ташкилот тузганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG