Линклар

logo-print

Туркияда уч давлат президенти учрашади


Туркия, Афғонистон ва Покистон президентлари бугун Истамбулда учрашиб, ўзаро алоқаларни муҳокама қиладилар.

Туркия Афғонистон билан Покистон ўртасидаги сўнгги пайтда совуқлашиб қолган муносабатларни яхшилашга анчадан буён кўмаклашиб келмоқда.

Афғонистон Покистон хавфсизлик кучларини толибон ҳаракатига ёрдам бераётганликда айблаб келади.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай дастлаб покистонлик ҳамкасби Осиф Али Зардорий билан икки томонлама сўзлашувлар ўтказади. Ундан сўнг Туркия, Афғонистон ва Покистон президентларининг кенгайтирилган таркибдаги учрашуви бўлиб ўтади.

Шанба куни Афғонистон ва Покистон президентлари Истанбулда Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашдилар.

26 январ куни Туркияда Афғонистонга қўшни давлатлар учрашуви бўлиб ўтади.

Таҳлилчилар, минтақавий учрашув Лондонда 28 январ куни бошланадиган халқаро конференциянинг дебочаси бўлишини айтмоқдалар.
Лондон учрашувида бошқа масалалар жумласидан Афғонистонда баъзи соҳалардаги назоратни маҳаллий расмийларга топширишга оид муддатнинг белгиланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG