Линклар

logo-print

Пекин хакерлик ҳужумига алоқаси йўқлигини айтмоқда


Хитой интернет тармоғи, жумладан, Google ширкатига қарши уюштирилган кибернетик ҳужумга алоқаси йўқлигини таъкидламоқда.

Хитойнинг Ахборот технологиялари бўйича вазири бу каби айбловларни “асоссиз” дея атади. Айни пайтда Хитой Давлат кенгаши расмий Пекиннинг интернетга жорий қилган цензурасини қонуний, дея атаб, бошқа давлатларни Хитой ички ишларига аралашиш оқибатларидан огоҳлантирди.

Яқинда интернетдаги энг йирик қидирув тизими бўлган Google портали хитойлик хакерлар ҳужумига учраганини таъкидлаб, ушбу давлатдаги фаолиятини тўхтатиши мумкинлигини билдирди.

Ўтган ҳафта эса интернет эркинлиги ҳақида сўзлаган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Хитойни Google ширкатига қарши уюштирилган кибернетик ҳужумни ўрганиш ва текширув натижаларини очиқ эълон қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG