Линклар

Россия элчиси Киевга етиб борди


Россиянинг Украинадаги янги элчиси Михаил Зурабов, ушбу лавозимга тайинланганидан беш ой ўтиб бугун Киевга етиб келди.

Россия элчисининг Киевга етиб келиши икки давлат ўртасидаги алоқаларининг илиқлаша бошлаганидан дарак сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти Дмитрий Медведев 2009 йилнинг август ойида Михаил Зурабовни Украинага янги элчи қилиб тайинлаган. Бироқ Медведев украиналик ҳамкасбига йўллаган очиқ мактубида президент Юшченкони аксил-Россия руҳида сиёсат юритаётганликда айблаб, Киевга янги рус элчисини юбормаслиги ҳақида билдирган эди.

Россия томони Украинага янги президент келгач, икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг қайтадан яхшиланишига умид билдирмоқдалар.
7 феврал куни Украинада президент сайловининг иккинчи давраси бўлиб ўтади. Унда мухолифат етакчиси Виктор Янукович ва мамлакат Бош вазири Юлия Тимошенко ўзаро куч синашадилар. Ҳар иккала номзод ҳам Россия билан алоқаларни мустаҳкамлашга ваъда берганлар.

XS
SM
MD
LG