Линклар

Далай Лама вакиллари Пекинга сафар қилади


Тибетнинг қувғиндаги руҳоний етакчиси Далай Лама вакиллари Хитой раҳбарияти билан музокаралар ўтказиш мақсадида сешанба куни Пекинга сафар қиладилар.

Бу ҳақда Тибетнинг қувғиндаги ҳукумати баёнот тарқатди.

Бу 2008 йилдан буён томонлар ўртасида ўтказиладиган илк учрашув бўлади.

Хитой ҳукумати Далай Лама ва унинг тарафдорларини қўпорувчилик амалиётлари, жумладан, 2008 йилда Тибетда бўлиб ўтган норозилик намойишларини уюштирганликда айблаб келмоқда.

Буддавийлар раҳбари Далай Лама Тибетга қонуний ва ҳақиқий ўлка мақомини берилиши тарафдори эканини бир неча бор билдирган.

XS
SM
MD
LG