Линклар

МакКристал толиблар истиқболи ҳақида гапирди


НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони генерал Стенли МакКристал Афғонистондаги урушдан барча чарчади, дея таъкидлаб, толиблар билан тинчлик музокараларини бошлаш урушни тугатишга хизмат қилиши мумкин, деган фикрни билдирди.

“Financial Times” нашрига интервью берган МакКристал сўзларига кўра, АҚШнинг Афғонистонга киритилажак қўшимча 30 минг аскари толибонни заифлаштиради ва жанггарилар олдида тинчлик сўзлашувларига рози бўлишдан бошқа чора қолдирмайди.

НАТО қўшинлари қўмондонинг ушбу баёноти Афғонистон масаласига бағишлаб Лондонда ўтказиладиган халқаро анжуман арафасида янгради.

Яқинда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай зўравонликлардан воз кечган толибон жанггариларини иш ва маблағ билан таъминлаш режаси билан чиқди.

Карзай Лондонда ўтказиладиган анжуманда ўз режасига АҚШ ва Буюк Британия қувватловини қўлга киритишга умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG