Линклар

Ўрта ер денгизида учқич ҳалокатга учради


Ўрта ер денгизи узра парвоз қилаётган Ethiopian Airlines авиакомпаниясига тегишли учқич бугун ҳалокатга учради.

Байрутдан Аддис-Абебага парвоз қилаётган учқич бортида, хабарларга кўра, камида 90 киши бўлган.

Сўнгги хабарларга кўра, қутқарувчилар денгиздан 20га яқин йўловчи жасадини топишга муяссар бўлганлар.

Ҳозирча ҳалокат сабаблари аниқ эмас. Ливан президенти Мишел Сулаймон Эфиопия учқичининг ҳалокатга учрашишига қўпорувчилик амалиёти сабаб бўлган деган иддаоларни кескин рад этди.

Айни пайтда Ливан Бош вазири Саад Ҳаририй бугунги фожиа муносабати билан мамлакатда мотам куни эълон қилди.
XS
SM
MD
LG