Линклар

Сочида Тоғли Қорабоғ масаласи муҳокама қилинди


Россия, Арманистон ва Озарбайжон президентлари Сочида Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятни муҳокама қилдилар.

Сўзлашувларда қатнашган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга кўра, Боку ва Ереван Тоғли Қорабоғ масаласини ҳал этиш борасида томонлар ўртасида сақланиб қолаётган тафовутлар юзасидан ўз таклифларини ишлаб чиқишга келишиб олганлар.

Россия томони, шунингдек Боку ва Ереван ўртасидаги музокараларга воситачилик қилишда давом этишга тайёр эканини яна бир бор таъкидлади.

1990 йиллар бошида Тоғли Қорабоғ учун Арманистон ва Озарбайжон ўртасида бўлиб ўтган уруш оқибатида 30 мингга яқин фуқаро нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG