Линклар

Бағдодда яна портлашлар содир этилди


Ироқ пойтахти Бағдодда содир этилган кучли портлашларда камида 24 киши нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, портлашлар Фурот (Тигр) дарёси яқинидаги меҳмонхоналар ва ресторанлар жойлашган туманда содир этилган.

Ройтерс ахборот агентлигининг Ироқ полициясидаги манбага таяниб хабар қилишича, портлашларда, шунингдек, 40дан зиёд киши тан жароҳати олган.

Бағдоддаги портлашларга оид қўшимча маълумот ҳозирча ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG