Линклар

logo-print

"Кимёвий Али" дорга осилди


Ироқда собиқ президент Саддам Ҳусайннинг жияни Ҳасан ал-Мажид қатл қилинди.

Ўтган ҳафта Ироқ Олий суди "кимёвий Али" лақаби билан танилган Ҳасан ал-Мажидни 1988 йилда курдларнинг Ҳалабжа шаҳрида маҳаллий аҳолига қарши кимёвий газ ҳужуми уюштиришга буйруқ берганликда айбдор деб топиб, унга ўлим жазоси тайинлаган эди.

Ироқ ҳукумати матбуот вакили Али ал-Даббаҳ сўзларига кўра, Саддам Ҳусайн жияни бугун осиш йўли билан қатл қилинган.
Саддам Ҳусайннинг ўзи ҳам 2006 йилда дорга осилган эди.

Бундан аввал Ироқ суди "кимёвий Али"ни 1991 ва1999 йилларда шиаларни, 1988 йилда курдларни қатлиом қилганликда айбдор деб топиб, барча айбловлар юзасидан унга ўлим жазоси тайинлаган эди.
XS
SM
MD
LG