Линклар

Ўзбекистонда сенаторлар рўйхати янгиланди

  • Садриддин Ашур

Ўзбекистонда Сенатга халққа хизмат қилиш тизими эмас¸ балки мўмай даромад келтирувчи мансаб сифатида қараш кенг тарқалган.

Ўзбекистонда Сенатга халққа хизмат қилиш тизими эмас¸ балки мўмай даромад келтирувчи мансаб сифатида қараш кенг тарқалган.

Ўзбекистон президенти фармонига кўра, Олий Мажлис Сенатининг 16 нафар аъзоси тайинланди. Президент ўзи аввал тайинлаган сенаторларнинг деярли ҳаммасини янгилади, эски рўйхатдан фақат икки киши қолди, холос. Янги сенаторлар рўйхатида бу гал жамотчилик вакилларининг озайгани кўринади.

Сенаторларнинг қолган 84 нафари вилоят ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланди.

Кузатувчилар, президент тайинлаган янги сенаторлар рўйхатида жамотчилик вакилларининг аввалги таркибга нисбатан озайганини, улар ўрнини хавфсизлик ва куч ишлатар тизимларидан чиққан шахслар эгаллаганини айтмоқдалар. Ўзбекистон халқ шоирлари Эркин Воҳидов ва Абдулла Ориповлар бу йил президент тузган рўйхатдан тушиб қолди. 2005 йилги мустақиллик байрами концерти сценарийсини ёзган, шундан сўнг Халқ шоири унвонини олган, Оқсаройга ёқадиган шеърлар ёзадиган ёш шоир Иқбол Мирзо эса сенатор этиб тайинланди.

Олий Мажлис Сенатининг интернет сайтида Сенат ваколатлари ҳақида муфассал изоҳ берилган. Бу изоҳларга кўра, Сенат мамлакатнинг ижтимоий ва сийсий ҳаётида фаол иштирок этади, қонунчилик палатаси қабул қилган қонунларни кўриб чиқади, қарорлар қабул қилади. Бироқ сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев, фикрича, Сенат ҳали шу пайтгача ўзича мустақил бирор қарор қабул қилмаган ва жамият муаммоларига ўз муносабатини билдирмаган.

- Мен шу пайтгача Сенатнинг фаолиятини кузатиб ва таҳлил қилиб бораман. Сенат ўзининг фаолиятини тушунадиган Сенат деб ҳеч бир фикрга келаëтганим йўқ. Ташқи томондан қараганда Сенатнинг ваколатлари анчагина. Масалан¸ катта мансабдор амалдорларни тайинлашда ëки ишдан олиб ташлашда улар фаол иштирок этишлари керак. Президент тавсия этади. Булар ўшани тасдиқлаши ëки тасдиқламаслиги керак. Булар сиëсатчи сифатида ҳеч бўлмаса давлатнинг расмий сиëсатини қўллаган равишда сиëсий майдонда ўз ўринларини тутиши керак. Бу соҳада ҳам Сенатдан умуман овоз чиқмайди. Агар шуларнинг ҳаммасини ҳисобга оладиган бўлсак¸ бу Сенат Оқсаройдан қанақа топшириқлар тушадиган бўлса¸ ўшаларни якдиллик билан¸ бирдамлик билан 100 фоиз маъқуллайди. Хуллас¸ бу қўл кўтарувчи механизм бўлиб қолди. Умуман бирор бир мамлакатга хизмати ҳам йўқ. Сенаторлар кимлигини ҳаттоки халқ билмайди¸ дейди Тошпўлат Йўлдошев.

Сенаторлар ваколатига кўра, улар давлат ҳокимияти ва бошқаруви мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш талаби билан парламент сўрови юбориши мумкин. Бироқ, Тошпўлат Йўлдошев фикрича, сенаторлар уларга берилган бу сингари ваколатлардан фойдаланмайдилар ҳам.

- Сенаторларнинг ҳам ваколатлари ниҳоятда кўп. Масалан Бош прокуратурада бирор сўров юборилгани¸ шу сўров асосида текширув ўтказиб¸ ўшандан хулоса чиқариб¸ халққа баëн қилгани йўқ. Сайтида бунақа нарсаларнинг ўзи йўқ.¸ агар ким ишонмайдиган бўлса¸ Сенатнинг сайтига кирсин. Беш йилликни эмас¸ 10 йилликни ҳам кўрсин¸ дейди Тошпўлат Йўлдошев.

Сенаторлар ҳар йили бир марта Олий Мажлис инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг фаолияти тўғрисидаги фаолиятини эшитади. Бироқ “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Васила Иноятова фикрича, инсон ҳуқуқлари топталаётганлиги ҳақидаги фуқаролар аризалари сенаторлар эътиборидан четда қолиб кетмоқда.

Васила Иноятова: Сенатга ариза билан борганлар масаласида тўхталадиган бўлсак¸ жуда кўп одамлар Сенатга мурожаат қилиб Сенатдан иш чиқмаганидан нодавлат ташкилотларга келишга мажбур бўлишади. Улар бизга мурожаат қилиб келгандан кейин биз уларнинг мурожаати билан яна Сенатга борамиз. Улардан ë жавоб келади ë келмайди. Мана мен жуда кўп Европа давлатларида бўлдим. Америкада бўлдим. Ҳукумат доирасида бўлдим. Улар жуда катта даражадаги ишларни бажаришади. Бизникига қарасангиз¸ бу ишни бажариш эмас¸ мансаб сифатида қабул қилинади.

Озодлик: Сенатда шундай ҳуқуқ бор эканки¸ парламент сўрови билан мурожаат қолишингиз м умкин экан. Ҳар қандай ташкилотга¸ ҳар қандай идорага 10 кун ичида улардан ҳисобот олишга ҳуқуқлари бор экан. Шундай муҳим масалалар юзасидан ташкилотларга парламент сўрови юборганини эслай оласизми?

- (кулиб) Унда биз ëзган 60 дан ортиқ мурожаатларга жавоб берсинчи. Бошқаларни қўяверинг. Рўйхатдан ўтган ташкилот сифатида “Эзгулик”нинг 60 дан ортиқ мурожаатларидан лоақал биттасига жавоб берсин. Мен бошқалар учун жавоб бермайман. Мен ўзимнинг ташкилотимдан кетган ариза¸ мурожаатларга жавоб бераман. Бирорта жавоб йўқ. Ўзбекистон қонунчилигини қўпол бузиш айнан мана шу Сенатдан бошланади¸ дейди Васила Иноятова.

Мустақил сиёсатшунос Санобар Шерматова, Ўзбекистон Олий Мажлис иккала палатасининг ҳам ҳеч қачон ижроия ҳокимияти билан зиддиятга бормайдиган асосларда тузилганини таъкидлайди.

- Биз Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталари ичида нималар бўлаётганини билмаймиз ҳам. Бу жамоатчилик учун ёпиқ. Иккинчидан эса, Сенат билан Қонунчилик палатаси ҳеч қачон ижроия ҳокимияти билан зиддиятга киришмайди. Бу шундай тузилган, бу шундай сиёсий тизим архитектураси. Бу тизим ижроия ҳокимият билан келишиб ишлайди. Бундан ажабланмаслик керак, дейди Санобар Шерматова.
XS
SM
MD
LG