Линклар

logo-print

“Кимёвий Али” дорга осилди.


Ироқда “Кимёвий Али” лақаби билан танилган Али Ҳасан ал-Мажид дорга осилди.

Ал-Мажид ўтган ҳафта Ироқ суди томонидан 1988 йилда Ҳалабжа шаҳрида беш минг курднинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган кимёвий ҳужумни уюштиришга буйруқ берганликда айбдор, деб топилди.

Ироқ ҳукумати матбуот вакили Али ал-Даббағ “Кимёвий Али” душанба куни дорга осиш орқали қатл қилинганини тасдиқлади.
Ал-Мажид 2006 йилда осиб ўлдирилган Саддам Ҳусайннинг жияни ва яқин ёрдамчиларидан бири бўлган.

“Кимёвий Али” 1980 йилларда ироқлик курдларга қарши амалга оширилган ҳужумларга оид тўртта судда ўлимга ҳукм қилинганди.
Ҳюман райтс уотч ташкилотига кўра, ал-Мажид 100 мингга яқин тинч курдларнинг ўлими ёҳуд бедарак кетишига масъул бўлган.
XS
SM
MD
LG