Линклар

logo-print

Франция парламентида яна ҳижоб масаласи муҳокама этилади


Бугун Франция парламенти қўмитасининг аксарият жамоат жойларида ҳижобни тақиқлашни тавсия этувчи ҳисоботни эълон қилиши кутилмоқда.

Мазкур ҳисобот муслималарнинг кийимларига оид олти ойлик тадқиқотнинг махсули бўлди.

Президент Николя Саркози ўтган йили аёлларнинг исломий кийимини Франция учун “номақбул”, дея атаган эди.

Парламент қўмитаси раҳбари ва коммунист депутат Андер Жеринга кўра, ҳижоблар жамоат транспорталари, мактаблар, шифохоналар ва расмий идоралар каби “жамиятнинг кундалик ҳаёти билан боғлиқ жойларда” тақиқланиши тавсяи этилиладиган бўлди.

Мусулмонлар сони бўйича Европада биринчи ўринда турувчи Франция 2004 йилда мактаб ва бошқа жамоат биноаларида ҳижобларни тақиқлаган эди.
XS
SM
MD
LG