Линклар

logo-print

Европа совуқдан азият чекмоқда


Жануби-шарқий Европада ҳавонинг ўта совуб кетиши оқибатида ўнлаб одам нобуд бўлганини айтмоқда расмийлар.

Руминия соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ўтган кечаси ҳаво ҳарорати минус 35 даражага тушиб кетиши оқибатида 22 кишининг нобуд бўлгани қайд қилинган.

Беларус пойтахти Минскда ой бошидан бери 10 нафар уйсиз кишининг совуқдан ҳалок бўлгани қайд этилган.
Польша полициясига кўра, сўнгги кунларда 11 киши совуқ қотиб ўлган.

Болгария ва Туркияда ҳам ҳаво даражасининг тушиб кетиши фуқаролар учун қийинчиликлар туғдирмоқда.
XS
SM
MD
LG