Линклар

Монреалда Ҳаитини тиклаш ваъдалари берилди


Ҳаити Бош вазири Жан Макс Белерив халқаро донорларни зилзиладан вайрон бўлган мамлакатни қайта қуришда ёрдам беришга чақирди. Белерив Монреалда ўтказилган Ҳаитини қайта қуриш бўйича анжуманда сўзлади.

Айни пайтда, Менреал йиғинида қатнашган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон март ойида Нью Йоркда Ҳаитига ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро донорлар конференцияси ўтказилишини эълон қилди.

12 январ кунги Рихтер бўйича 7 баллни ташкил қилган зилзила Ҳаитига катта зарар келтирди ва 200 мингга яқин одамнинг жонига зомин бўлди.

Канада Ташқи ишлар вазири Лоренс Кэннон Монрел йиғини Ҳаитидаги зилзила оқибатларини бартараф қилиш бўйича “йўл харитасига замин яратди”, дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG