Линклар

Ўзбекистон Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлини қуришни бошлади


Ўзбекистон Темир йўллари давлат ширкати ўзбек чегарасига туташ бўлган Ҳайратон билан Мозори Шариф шаҳрини бирлаштирадиган темир йўл қурилиши бошланишини эълон қилди.

Қурилажак темир йўл 75 килметрга тенг бўлиб, икки мамлакат ўртасида товар айирбошлашнинг кўпайишига ёрдам бериши айтилмоқда.

Янги темир йўлнинг жорий йилда қуриб битказилиши кутилмоқда ва Ўзбекистон орқали Афғонистонга етказилаётган инсонпарварлик ёрдами ҳажмининг ошишига ҳам ҳисса қўшади, дея умид қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG