Линклар

logo-print

Расмуссен: муросага эришиш Афғонистон ҳукумати зиммасида


НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен Озодлик радиосига берган интевьюсида Афғонистон ҳукуматининг турли гуруҳлар орасида муросага эришиш уринишларига бош-қош бўлиши муҳим эканини таъкидлади.

Афғонистон ҳукуматининг Толибон ҳаракати ичидаги баъзи гуруҳларни зўравонликдан воз кечишга кўндириш режалари ҳақида гапирар экан Расмуссен бундай жараёнлар Кобул ҳукумати томонидан олиб борилиши “муҳимдир” деди.

НАТО раҳбари Толибон ҳаракати урушда ғолиб чиқа олмаслиги ва “Афғонистонда ҳокимиятни қайта қўлга кирита олмаслигини” таъкидлади. Чунки, деди Расмуссен, “афғон халқи Толибоннинг қайтишини эмас, озодлик ва демократияни истайди.”

НАТО бош котиби Афғонистон хавфсизлик кучларининг сонининг ошиши ва хавфсизлик учун масъулиятни ўз зиммасига ола бошлаши муҳимлигини ҳам урғулади.
XS
SM
MD
LG