Линклар

Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб Ўзбекистон пойтахти аҳолиси ва ташкилотларга узатилажак иссиқ ва совуқ сув нархи қимматлайди. Шунингдек, иссиқлик таъминотига бўлган тарифларнинг ҳам 20 фоизга ошиши кутилмоқда.

Газета.уз сайтининг Тошкентдаги “Сувсоз” корхонаси вакилларига таянган ҳолда хабар қилишича, тарифлар ошиши энергетик заҳиралар нархининг кўтарилиши билан изоҳланади.

Феврал ойидан марказий иситиш тизимига уланган тошкентликлар аввалгидай турар-жойнинг ҳар квадрат метри учун 300,2 сўмдан эмас, балки 365,8 сўмдан тўлай бошлайдилар.

Иссиқ сув учун эса келаётган ойдан бошлаб киши бошига 3814,78 сўмдан (ҳозирда 3135,3 сўм), ҳисоблагичи бор фуқаролар эса сувнинг 1 куб метри учун 1172,21 сўмдан (ҳозирда 963,3 сўм) тўлаши хабар қилинмоқда.

Шунингдек, совуқ сувнинг 1 куб метри учун тошкентликлар 1 февралдан 68 сўмдан (ҳозир 55,1 сўм), оқава сувнинг 1 куб метри учун эса 41 сўмдан (ҳозир 35 сўм) тўлашлари керак бўлади.

Сўнгги марта иссиқ ва совуқ сув ҳамда иссиқлик учун тўлов 2009 йилнинг апрел ойида оширилганди.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.
XS
SM
MD
LG