Линклар

Ироқ пойтахтида яна бомба портлади


Бағдоднинг Каррада туманидаги Ички ишлар вазирлиги бинолари яқинида амалга оширилган ҳужум оқибатида беш киши нобуд бўлди.

Ироқ расмийларига кўра, худкуш кимса портловчи моддалар жойланган автомобилни полиция текширув пунктида портлатган.

Бир кун олдин Бағдод марказида жойлашган меҳмонхоналарга қарши уюштирилган ҳужум оқибатида камида 36 одам нобуд бўлди, 70 нафари яраланди.

Ироқ расмийлари ва АҚШ кучлари 7 март куни ўтказиладиган парламет сайлови арафасида зўравонликлар кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG