Линклар

logo-print

Берлин Афғонистонга қўшимча куч жўнатмоқчи


Германия канцлери Ангела Меркел вазирлар билан Афғонистон стратегиясини қайта кўриб чиққанидан сўнг Афғонистондаги Германия қўшинлари сони кўпайтирилиши режаланаётганини айтди.

Ҳозир Афғонистонда Германиянинг 4 минг 300 нафар ҳарбийси бор.

Қўшинлар сонини кўпайтириш режаси амалга ошиши учун уни мамлакат парламенти тасдиқлаши шарт.

Айни пайтда Ангела Меркел исёнчиларнинг афғон жамиятига интеграциялашишида кўмаклашиш учун Германия халқаро жамғармага 50 миллион евро ажратишини айтди.

28 январ куни Лондонда Афғонистоннинг ҳарбий ва сиёсий келажагига бағишланган халқаро анжуман бошланади
XS
SM
MD
LG