Линклар

Францияда исломий ниқоб қисман тақиқланиши мумкин


Франция парламенти қўмитасининг 26 январ куни эълон қилинган ҳисоботида давлатга қарашли барча жойларда, жумладан, мактаблар, касалхоналар ва жамоат транспортларида мусулмон аёлларнинг юзни тўсиб турадиган ниқоб тақишни тақиқлаш кераклиги билдирилган.

Бироқ ҳисобот хулосаси муслималарнинг кўча ва хусусий жойларда ниқоб тақиб юришини тақиқлаш ҳақида қонун қабул қилишни тавсия этмайди.

Ҳисоботда ниқобнинг "республика қадриятларига зид" ва "қабул қилиб бўлмас экани" билдирилган.

Ҳужжатда “радикал диний амалиёт” белгилари бўлган ҳар қандай шахсга мамлакатда доимий яшаш учун рухсат ва фуқаролик берилмаслиги алоҳида урғуланган.

Франция парламенти қўмитаси ҳозирлаган ушбу ҳисоботнинг депутатлар томонидан муҳокама этилиши режаланган.

Франция Европанинг мусулмонлар энг кўп яшайдиган давлати бўлиб, мамлакатда 5 миллиондан ошиқ мусулмон истиқомат қилади.
XS
SM
MD
LG